Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда божхоначилар салкам 800 грамм опий яширилган "жонли контейнер"ларни тўхтатиб қолишди
“Жартепа” чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган аёллардан бири божхона ходимининг эътиборини тортди. “Body scaner” қурилмаси орқали шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг ички аъзосига 3 дона ўрам яширилганлиги аниқланди.
Фото: Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари наркотик моддаларни ички органларига яшириб олиб киришга уринган шахсларни тўхтатиб қолинди.

Мазкур пост орқали қўшни давлатдан кириб келган аёллардан бири божхона ходимининг эътиборини тортди. “Body scaner” қурилмаси орқали шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг ички аъзосига 3 дона ўрам яширилганлиги аниқланди.
Ўрамлар шифокорлар кўмагида ва холислар иштирокида очиб кўрилганида уларнинг ичида жами оғирлиги 255 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.

Унга ҳамроҳлик қилаётган турмуш ўртоғи ҳам тезкор ходимлар томонидан дарҳол кузатувга олинди ва Самарқанд шаҳридаги шифохоналардан бирига олиб келинди.
Тиббий кўрик давомида ушбу шахснинг ички аъзоларидан 4 дона ўрамлар чиқариб олинди. Мазкур ўрамларга 541 грамм опий гиёҳвандлик моддаси жойланган экан.

Шундай қилиб, ушбу ҳолатда ўзидан "жонли контейнер" сифатида фойдаланган йўловчилар томонидан жами оғирлиги 796 гр. "опий" гиёҳвандлик моддасини олиб киришга уринишнинг олди олинди.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Мавзуга оид
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026