Спорт | 17:32
1772
1 дақиқада ўқилади

Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди

Кипрда ўтказилган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби президент томонидан тақдирланди.

Фото: Kun.uz

Кипрда ўтказилган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнирида ғалаба қозонган Жавоҳир Синдаров президент фармонига кўра, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

«Ўзининг юксак интеллектуал салоҳияти ва профессионал маҳоратини яққол намоён этиб, дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари орасида рекорд натижалар кўрсатгани ва муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритгани учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдаров Жавоҳир Санжарбекович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли гроссмейстер Кипрда ўтказилган Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнирида ғалаба қозониб, шахмат тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан курашиш имкониятини қўлга киритган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид