Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия АЭС лойиҳаси бўйича шартномавий масалаларни муҳокама қилмоқда
«Ўзатом» агентлигида Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат компанияси делегацияси билан ўтказилган ишчи учрашувда Ўзбекистонда замонавий интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик ва шартномаларга оид масалалар муҳокама қилинди.
Фото: Ўзатом
Жорий йил 16 феврал куни «Ўзатом» агентлигида агентлик директори бошчилигида Венгриянинг MVM EGI Zrt. давлат компанияси бош директори Питер Карпати ҳамда лойиҳа директори П.Н.Безруков бошчилигидаги делегация билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ҳудудида замонавий интеграциялашган атом электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасидаги ҳамкорликнинг жорий босқичи юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Музокаралар чоғида лойиҳанинг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини синхронлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, бу ишлар асосий йўналишлар бўйича жараёнларни бир маромда ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда ускуналар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Бу йўналиш миллий юқори технологияли саноатни ривожлантириш ва мамлакат ичида барқарор ваколатларни яратишга қаратилган стратегик муҳим вазифа сифатида қайд этилди.
Учрашув Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ишонч ва ўзаро англашув юқори даражада эканини яна бир бор тасдиқлагани таъкидланди. Томонлар очиқ шериклик тамойилларига содиқ экани ва илғор технологияларни фаол трансфер қилишга интилишини билдирдилар.
Музокаралар якунида шартномалар билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда фаол мулоқотни давом эттириш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
12:50 / 11.03.2026
Венгрияда Украинанинг ЕИга қўшилишига қарши резолюция қабул қилинди
15:46 / 10.03.2026
Фицо Киевга 90 млрдни тўсишда “эстафетани қабул қилиш” билан таҳдид солди
12:41 / 09.03.2026
Киев Будапештдан мусодара этилган пул ва олтинни қайтаришни талаб қилди
18:49 / 07.03.2026