Жазирама иссиқ шароитида электр тармоқларига юклама ошиши ортидан, 17 июл куни соат 14:30 ҳолатига Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг оқибатида Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.
Махсус бригадалар носозликларни бартараф этиш устида ишлаяпти. Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Чилонзорда аҳвол айниқса чатоқ
Жамоатчилик фаоли Шуҳратбек Қурбонов томонидан яратилган Chiroqyoq.uz сайтидаги харитага қараганда, узилишларнинг энг катта қисми Чилонзор туманига тўғри келади.
Чилонзор тумани электр тармоқлари корхонаси соат 10:24 да берган хабарда (мазкур хабар соат 14:33 да ҳам такроран жойланган) узилишларга номи келтирилмаган подстанциядаги авария сабаб бўлгани айтилган.
Ушбу туман ЭТКнинг соат 10:32 даги бошқа бир хабарида эса (мазкур хабар соат 14:18 да қайта жойланган), ГЭС-9 подстанциясида юқори юклама юзага келгани сабабли авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Чилонзор туманидаги “Умид” тақсимлаш пунктидан (РП) чиқувчи юқори кучланишли электр узатиш тармоғи ўчирилгани маълум қилинган.
Шу муносабат билан Чилонзор туманининг 5-, 6-, 7-, 8-кварталлари ҳамда Бунёдкор, Шарқ тонги, Муқимий, Навбаҳор ва Қатортол кўчаларида электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келган.
Электр корхонаси таъминотни тез фурсатларда қайта тиклашини айтиб, ноқулайликлар учун узр сўраган.
Чилонзор ҳокимлиги соат 16:12 да берган










