Ўзбекистон | 23:11 / 21.02.2026
771
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг 8 та туманидаги солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

Учтепа, Янгиҳаёт, Бектемир, Чилонзор, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар иш бошлади.

Тошкент шаҳридаги 8 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади, деб хабар берди Солиқ қўмитаси.

Хабарга кўра, Солиқ қўмитаси раисининг тегишли буйруғи билан:

Учтепа туманига — Маликов Абдумухтор Абдуғафурович,

Янгиҳаёт туманига — Маҳмудов Мирқосим Азиз ўғли,

Бектемир туманига — Бурҳонов Жамшид Меликович,

Чилонзор туманига — Қодиров Искандаржон Солижонович,

Юнусобод туманига — Тошпўлатов Камолиддин Йўлдошевич,

Мирзо Улуғбек туманига — Ҳотамов Улуғбек Актамович,

Шайхонтоҳур туманига — Абдуваҳобов Наврўз Абдуваҳоб ўғли,

Сергели туманига — Қобилов Фирдавс Шуҳратович солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид