Ўзбекистон Солиқ қўмитаси “Банклар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ёки омонатларига (депозитларига) оид ахборотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низом лойиҳасини (ҳукумат қарори шаклида) жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳада “Банк-солиқ” номли автоматлаштирилган ахборот алмашиш модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш масаласи илгари сурилган.

Банкларга бу модул орқали мижозларнинг муайян молиявий операциялари тўғрисидаги маълумотларни солиқ органига тақдим этиб бориш мажбуриятини юклаш таклиф этилмоқда.

Лойиҳага кўра, жисмоний шахснинг банк картасига бошқа жисмоний шахсларнинг банк карталари ёки электрон ҳамёнларидан (бундан яқин қариндошлар мустасно) календар ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (206 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада маблағлар келиб тушганда, банклар тегишли маълумотларни 1 иш куни ичида солиқ органига тақдим этади. Бунда жисмоний шахснинг ўзига тегишли карталар ўртасидаги ўтказмалар ҳисобга олинмайди.

Бундан ташқари, банклар юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобварақларига нақд пул маблағлари ва тўлов терминаллари орқали тушумлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам тегишли ҳодиса рўй берган кундан эътиборан 1 иш куни ичида солиқ органига тақдим этиши назарда тутиляпти. Бу ерда гап исталган сумма ёки сондаги тушумлар ҳақида кетаётган бўлиши мумкин – лойиҳада бирор чегаравий миқдор кўрсатилмаган.

Қолаверса, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан амалга ошириладиган йирик миқдордаги операциялар тўғрисидаги маълумотлар ҳам тегишли ҳодиса рўй берган ойнинг 10-, 20- ва охирги куни санасида солиқ органига тақдим этилиши кўзда тутилган. Бунда:

  • юридик шахсларнинг операцион кун давомида БҲМнинг 1000 баравари (412 млн сўм)дан ошган миқдордаги операциялари;