Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Прага ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Ҳозирда йўловчиларнинг аксарияти Истанбул орқали транзит рейслардан фойдаланмоқда, бу эса йўналишнинг рақобатбардошлигини пасайтирмоқда.
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон дипломатлари Вацлав Гавел номидаги Прага халқаро аэропортининг йўналишларни ривожлантириш бўйича менежери Мартин Татек билан онлайн учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида сайёҳлар ва ишбилармонлар оқимини кенгайтириш, авиация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, ҳозирда йўловчиларнинг аксарияти Истанбул орқали транзит рейслардан фойдаланмоқда, бу эса йўналишнинг рақобатбардошлигини пасайтирмоқда. Прага - Тошкент тўғридан-тўғри рейслари туроператорлар ва индивидуал сайёҳларга саёҳатларни олдиндан режалаштириш, туристик пакетларни шакллантириш ва самарали маркетингни амалга ошириш имконини беради.
Чехия томони “Uzbekistan Airways”ни салоҳиятли асосий ҳамкор сифатида қайд этди. Парвозларни йўлга қўйишни муҳокама қилиш учун март ойи бошида Прага аэропорти, миллий авиакомпания ва манфаатдор хусусий ташувчилар иштирокида қўшимча онлайн учрашув ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унда мунтазам авиақатновларни ташкил этишни рағбатлантириш чоралари ва шартлари кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
07:41
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
10:06 / 18.02.2026