Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эпштейн ўз архивларини олтита махфий омборда яширган – ОАВ
Махфий омборларда сақланган архивнинг тақдири нима бўлгани номаълум, бу эса Эпштейн иши бўйича илгари ўрганилмаган материаллар борлиги эҳтимолини оширади.
Фото: Getty images
Молиячи ва одам савдосида айбланган Жеффри Эпштейн АҚШ бўйлаб олтита омборхонани ижарага олган ва ўз шахсий архивини расмийлардан яширган, деб ёзди Британиянинг The Telegraph нашри.
Газета ихтиёридаги ҳужжатларга кўра, Эпштейн ўзининг Флорида штатидаги уйидан ва Кариб денгизидаги хусусий оролидан компьютерлар ва бошқа материалларни олиб кетиш учун хусусий детективларни ёллаган - афтидан, уларни терговчилардан яширишга уринган.
Эпштейн Флоридада камида 2003 йилдан бери омборхоналардан бирини ижарага олган ва 2019 йилгача, у қамоқхонада вафот этгунга қадар ижара учун мунтазам тўловлар амалга оширилган.
Шунингдек, 2000-йилларнинг ўрталарида молиячи тинтув ҳақида маълумот олгач, изқуварларга ўз архивини Нью-Йоркдаги махфий омборга кўчириш учун ўн минглаб доллар тўлаган.
Шу билан бирга, терговчилар бу биноларда ҳеч қачон тинтув ўтказмаган, бу эса Эпштейн иши бўйича илгари ўрганилмаган материаллар бўлиши эҳтимолини оширади, деб таъкидлайди The Telegraph.
Махфий омборларда сақланган архивнинг тақдири нима бўлгани номаълумлигича қолмоқда, деб қўшимча қилди нашр.