Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекнефтгаз”га янги майдонларда қидирув ишларини кучайтириш вазифаси юклатилди
Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича берилган топшириқлар ижроси билан танишди.
«Ўзбекнефтгаз» раиси Абдуғани Сангинов
30 январь куни бўлиб ўтган тақдимотда компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириб, захираларни кўпайтириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Давлат раҳбарига бу борадаги ишларнинг бориши ҳақида ахборот берилди.
Аввало, компания фаолиятида харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, марказий аппаратнинг ташкилий тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилмоқда. Ишлаб чиқариш хизматлари, товар ва материаллар нархлари ва пудрат ишлари бўйича нархларни қайта кўриб чиқиш, кредит портфелини тартибга солиш бошланди. Соҳага оид бўлмаган активлар тасарруфдан чиқарилмоқда.

Шу билан бирга, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилгани қайд этилди.
Геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород захираларини кўпайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2026-2027 йилларда қатор ҳудудларда янги майдонларда қидирув ишларини кучайтириш, 3D сейсмик-қидирув ҳажмларини кенгайтириш ҳамда қудуқларни қурилиш билан якунлаш режалари белгилангани айтилди. Шунингдек, жорий йил январь-февраль ойларида иккита янги газ конденсат кони очилгани ҳақида маълумот берилди.
Компанияни стратегик ривожлантириш доирасида форензик аудит ўтказиш, харидлар жараёнларини такомиллаштириш, ESG тамойилларини жорий этиш ҳамда ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш ишлари тезлаштирилади.
Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлашни давом эттириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Мавзуга оид
20:51 / 23.02.2026
Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида биттадан, ҳудудларда 7 та когенерация маркази қурилади
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
17:11 / 23.02.2026
2026 йилда 800 та пахта териш машинаси харид қилинади
20:06 / 20.02.2026