Кўчмас мулк | 11:06 / 24.02.2026
1536
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш объектлари сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда ҳудудий инспекцияларда ташкил этилган онлайн кузатиш марказлари орқали давлат ҳисобидан қурилаётган объектларни масофадан назорат қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда.

Фото Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси

Маълум қилинишича, давлат ҳисобидан қурилаётган барча объектларни масофавий кузатиш мақсадида объектларга ўрнатилган камералар онлайн кузатиш марказларига босқичма-босқич интеграция қилинмоқда.

Шу билан бирга, онлайн кузатиш марказлари сунъий интеллект асосида ишловчи электрон дастурлар билан таъминланмоқда. Бу қурилиш жараёнларини автоматик тарзда ва юқори аниқликда кузатиш, камчиликларни тезкор аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўриш имконини беради.

Хусусан, 2026 йил январ ойида 1000 дан ортиқ кузатув камералари орқали 1144 та камчилик аниқланиб, уларни бартараф этиш учун ёзма кўрсатмалар берилган. Қайд этилишича, аниқланган камчиликларнинг 500 дан ортиғи сунъий интеллект ёрдамида автоматик тарзда онлайн кузатиш марказлари орқали қайд этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид