Ўзбекистон | 08:55
1746
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини қабул қилди

23 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда маслаҳатчининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, умумтаълим муассасалари салоҳиятини ошириш, шунингдек, инвесторлар билан стратегик коммуникацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви ва таълим соҳаларида илғор халқаро тажриба ҳамда стратегик режалаштириш амалиётини изчил жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда халқаро майдонда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини тарғиб қилиш ишларини янада кенгайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид