Ўзбекистон | 09:30 / 26.02.2026
3696
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради

Бугун, 2026 йил 26 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим лойиҳалар кўриб чиқилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташриф дастури доирасида давлатимиз раҳбари вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади. Жумладан, саноат тармоғини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қишлоқ ва сув хўжалигини модернизация қилиш, қурилиш соҳасида амалга оширилаётган замонавий инфратузилма лойиҳалари ҳамда ижтимоий объектлар фаолиятини кўздан кечириш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилашга қаратилган янги лойиҳаларни ишга тушириш назарда тутилган.

Эртага давлат раҳбари Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади. Унда ҳудудни барқарор ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид