Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон Покистоннинг чегара ҳудудларида ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди
Нангарҳор вилоятининг Гушта туманида ва Кунар вилоятида Покистоннинг саккизта чегара пости қўлга олингани таъкидланмоқда.
Фото: TOLOnews
Афғонистон Мудофаа вазирлиги Покистоннинг чегара ҳудудларида ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Жанговар ҳаракатлар Нангарҳор, Нуристон, Кунар, Хост, Пактия ва Пактика вилоятларида олиб борилмоқда, деб хабар берди TOLOnews.
Агентликнинг Афғонистон хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб хабар беришича, Нангарҳор вилоятининг Гушта туманида ва Кунар вилоятида Покистоннинг саккизта чегара пости қўлга олинган.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги бошланган ҳарбий операция Покистоннинг ҳаракатларига жавоб эканини маълум қилди. 21 феврал куни Покистон қуролли кучлари Нангарҳор ва Пактия вилоятларида «террорчиларнинг еттита лагерига» авиазарбалар берганини маълум қилган эди. Шунда Афғонистон ҳукумати тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлганини маълум қилиб, муқобил жавоб қайтаришга ваъда берган эди.
Покистон ва Афғонистон муносабатлари «Таҳрик-и-Толибон Покистон» (ТТП, «Покистон толиблари») гуруҳи атрофидаги баҳс туфайли ёмонлашди. Покистон ушбу гуруҳни террорчилар деб ҳисоблайди.
Покистон расмийларининг таъкидлашича, Афғонистон ҳукумати ТТП гуруҳларини молиялаштиради, қурол-яроғ билан таъминлайди ва ўз ҳудудидан ҳаракатланишга рухсат беради. Афғонистон ҳукумати Покистон томонининг барча айбловларини рад этмоқда.
Мавзуга оид
16:06 / 26.02.2026
Афғонистон — Ўзбекистон унининг асосий харидори
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
09:28 / 25.02.2026
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
16:41 / 22.02.2026