Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нақд пул ўрнига смартфон: Хитой ва яна 50 дан зиёд мамлакатда ANORBANKʼдан HUMO картаси орқали тўлов қилиш имконияти
Одатий халқаро карталар ўтмайдиган жойларда QR-код орқали тўлаш мумкин. HUMO, ANORBANK ва AliPay+ интеграцияси туфайли, мамлакатлардаги кўплаб харидлар тугмани бир маротаба босишда – тез ва хавфсиз амалга оширилади.
Фото: ANORBANK
Ўзбекистон фуқароларининг сафарлар географияси жадал кенгайиб, дам олиш, таълим ва хизмат сафарлари учун янги мамлакатларни қамраб олмоқда. Энг жўшқин ривожланаётган йўналишлардан бири Хитой бўлди: виза режими бекор қилингандан кейин у ерда ўзбек сайёҳлари ва тадбиркорлари оқимининг ўсиши кузатилмоқда. Бундай шароитда карталар соҳибларини чет элда тўлов қилишнинг максимал қулай ва хавфсиз усули билан таъминлаш HUMO миллий тўлов тизими учун устуворликка айланди.
Шу мақсадда 2025 йилда HUMO глобал AliPay+ платформаси билан интеграцияни амалга оширди, бу Ўзбекистон банклари учун HUMO инфратузилмаси орқали жаҳон молиявий тармоғига чиқиш имконини берди. Юзага келган афзалликлардан биринчилардан бўлиб ANORBANK фойдалана бошлади, у 2026 йил бошида ўз мобил иловасига AliPay+ орқали тўловни жорий этди. Шу тариқа, ANORBANKʼдан HUMO картаси Хитой ва ўнлаб бошқа мамлакатлардаги харидлар учун универсал воситага айланди.
ANORBANKʼдан HUMO картасининг имкониятлари: чет элда ҳам уйда ўрганиб қолганингиздек тўлов қилинг
HUMO тўлов тизими дунёнинг исталган нуқтасидаги карталар соҳиблари товарлар ва хизматлар учун тўловни Ўзбекистондагидек осон амалга ошира олишларига интилади. AliPay+ билан саёҳат қулайлик ҳақидаги тасаввурни ўзгартириб, мижозни валюта картасини очиш, айирбошлаш шохобчаларини излаш заруратидан ёки ноодатий купюраларни адаштириб юборишдан халос қилади.
HUMO, ANORBANK ва AliPay+ ҳамкорлигини Хитойда тўлақонли ҳис қилиш мумкин: бу ерда халқаро пластик карталар кўпинча қабул қилинмайди, нақд тўлов қилишда эса, сотувчида ҳар доим ҳам қайтим топилмайди. Кичик дўкончадан сув сотиб олиш, кўча таомидан татиб кўриш ёки маҳаллий бозорда миллий сувенирлар харид қилиш осонлашади, QR-код бу мамлакатда анчадан буён оммалашган ва тўловнинг универсал усулига айланган.
ANORBANK иловасида керакли функцияни топиш осон: “Тўлов” бўлимида “Тезкор амаллар”ни ва “AliPay+ билан тўлаш”ни танланг. Маблағ HUMO картасидан ечиб олинади ва автоматик равишда маҳаллий валютага конвертацияланади. Бундан ташқари, сайёҳ сафар давомидаги сарф-харажатларнинг ҳисобини юритишдан қутилади – у реал вақт режимида балансдаги ўзгаришларни кўради ва бюджетни тўлиқ назоратда ушлаб туради.
Чет элга сафарлар давомида маблағларнинг ишончли ҳимояси
HUMO, ANORBANK ва AliPay+ интеграцияси молиявий хавфсизлик даражасини оширади ва нақд пул билан боғлиқ хавотирни камайтиради. Сафарларда ҳамённи йўқотиш ёки пулни ўғирлатиш кўп кузатиладиган ҳолат саналади. QR-код орқали тўлов ушбу хатарни сезиларли пасайтиради, чунки пул ҳисобда сақланади ва банк хавфсизлик механизми билан ҳимояланган.
QR орқали тўловда сотувчи карта маълумотларига эга бўлмайди, транзакция эса банк инфратузилмаси ичида шифрланган каналлар орқали ўтади. Қатор ҳолатларда бу гавжум жойда терминалда ПИН-код теришдан кўра хавфсизроқдир.
Жаҳон HUMO ва ANORBANK рақамли тўловлари учун очиқ
ANORBANKʼдан HUMO карталари соҳибларининг имкониятлари географияси ХХР билан чегараланмайди. Жаҳон туризм соҳаси жўшқин суръатда хитойлик сайёҳларга мослашмоқда, шу сабабли AliPay+ орқали тўловлар ўнлаб мамлакатларда, айниқса оммабоп сайёҳлик гўшаларида қабул қилинади. Хитойдан ташқари, сайёҳлар Қозоғистон, Озарбoйжон, Грузия, Европа, Туркия, БАА, Малайзия, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Япония, АҚШдаги савдо нуқталарида тўлов қила оладилар. AliPay+ нинг умумий географияси 50 дан зиёд давлатни қамраб олади ва мунтазам кенгайиб бормоқда.
Чекловларсиз саёҳат қилинг – HUMO ва ANORBANK эса ҳисоб-китобларингиз хавфсизлиги ва қулайлиги ҳақида ғамхўрлик қилади
Батафсил: Web-sayt | Instagram | Facebook | Telegram | Linkedin
Мавзуга оид
09:50 / 20.02.2026
ANORBANK Central Asian Fintech Association аъзолигига қабул қилинди
17:00 / 29.12.2025
ANORBANK Бўстонлиқ туманидаги 125-мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
09:00 / 19.12.2025
Бизнес учун тўғридан-тўғри ANORBANK’да маркетплейс
17:00 / 02.09.2025