ANORBANK вакиллари мактаб-интернатга ташриф буюриб, болалар ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди, тарбияланувчиларни келаётган байрам билан қутлади ҳамда совғаларни топширди. Бу кўпчилик болалар учун нафақат моддий ёрдам, балки эътибор ва ғамхўрликнинг муҳим белгиси бўлди.
“Биз бизнес жамиятга ҳақиқий фойда келтира олишига ишонамиз. ANORBANK учун ташаббусларимиз жамиятга ёрдам бериши, таълим ва экологияни қўллаб-қувватлаши, ривожланиш ҳамда ўсиш учун шароит яратиши муҳимдир”, — дея таъкидлашди банк вакиллари.

168-сонли мактаб-интернат учун хайрия тадбири ANORBANK’нинг CSR стратегиясининг бир қисми бўлиб, банк доимо таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасидаги ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.
ANORBANK жамиятни ривожлантириш ва Ўзбекистон ҳудудларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни давом эттиради.
Телефон: 1290.
Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank
Реклама ҳуқуқи асосида









