Ўзбекистон | 09:50
486
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ANORBANK Central Asian Fintech Association аъзолигига қабул қилинди

ANORBANK Central Asian Fintech Association (Марказий Осиё финтех ассоциацияси)га расмий аъзо сифатида қўшилди. Бу банкнинг минтақавий финтех экотизимида тизимли иштирокини кенгайтиришга қаратилган. Аъзолик банк учун рақамли банк хизматлари бўйича ҳамкорлик ва инновацияларни ривожлантириш имкониятларини оширади. ANORBANK ўз навбатида минтақада интеграциялашган финтех муҳитини шакллантиришга ҳисса қўшишни режалаштиради.

Фото: ANORBANK

Банк учун Central Asian Fintech Association (Марказий Осиё финтех ассоциaцияси)га аъзолик минтақадаги финтех жараёнларида тизимли қатнашиш, қўшма пилот лойиҳалар ва эксперт платформалари орқали ҳамкорликни кучайтириш, шунингдек, рақамли банк хизматлари бўйича барқарор ечимлар устида ишлаш учун қўшимча имкониятлар тақдим этади.

ANORBANK Central Asian Fintech Association'га расмий аъзо сифатида қўшилганини эълон қилди. Мазкур қадам банкнинг минтақавий финтех экотизимида тизимли иштирокини кенгайтиришга қаратилган.

Банк вакилларининг таъкидлашича, CAFA аъзолиги ANORBANK учун минтақадаги финтех жараёнларида фаол қатнашиш, амалий тажриба алмашиш ҳамда рақамли банк хизматлари соҳасида барқарор ечимлар устида ҳамкорликда ишлаш имконини беради.

Томонлар ҳамкорлик доирасида бир нечта устувор йўналишларни белгилаган. Улар орасида финтех инновациялари ва рақамли банк хизматларини ривожлантириш, регуляторлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қўшма пилот лойиҳалар ва эксперт платформаларини шакллантириш, шунингдек, Марказий Осиёда рақобатбардош ҳамда шаффоф молиявий экотизимни мустаҳкамлаш каби вазифалар бор.

ANORBANK ушбу аъзоликни узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланиши сифатида баҳоламоқда ҳамда минтақада интеграциялашган, инновацион финтех муҳитини ривожлантиришга изчил ҳисса қўшишни режалаштирган.

Маълумот учун, ANORBANK Ўзбекистонда рақамли банк хизматларини фаол ривожлантираётган молиявий институтлардан бири саналади. Ташкил этилганидан буён муассаса масофавий идентификация, платформавий ечимлар ҳамда мижоз эҳтиёжларига мос рақамли маҳсулотларга таянган банк моделини изчил шакллантириб келмоқда. Бундай ёндашув турли мижоз тоифаларига тезкор ва самарали хизмат кўрсатиш, кўплаб молиявий операцияларни эса банк офисига бормасдан туриб, онлайн тарзда бажаришни таъминламоқда.

Телефон: 1290.

Сайт: anorbank.uz

Facebook: fb.com/anorbank

Instagram: @anorbank

Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид