Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аэропортларидан Яқин Шарқ мамлакатларига парвозлар вақтинча тўхтатилди
Ўзбекистондан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Кувайт ва Исроил аэропортларига парвозлар тўхтатилди.
Яқин Шарқдаги жорий вазият муносабати билан барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларидан Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Эрон, Кувайт ва Исроил аэропортларига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди. Чеклов қачонгача амал қилишига аниқлик киритилмаган.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан 2026 йил 28 февралгача жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида парвозлар амалга оширилмоқда. Ушбу рейслар бўйича маълумотларни аниқлаштириш учун фақат авиакомпанияларнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш лозим.
28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига ҳаво зарбалари бошланиши ортидан ушбу мамлакат ҳаво ҳудуди ёпилган эди.
1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилди.
Минтақада юзага келган вазият ҳануз кескинлигича қолмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
21:07 / 02.06.2026