Технология | 20:59
466
3 дақиқада ўқилади

Apple янги MacBook Air ва Pro ноутбукларини тақдим қилди

Apple компанияси М5 чипи асосидаги янгиланган MacBook Air, шунингдек, янги М5 Pro ва М5 Max чипидаги MacBook Pro ноутбукларини тақдим қилди. Компания бу сафар сунъий интеллект билан боғлиқ вазифаларни тезлаштириш ва асосий хотира ҳажмини оширишга эътибор қаратди.

Фото: Apple

Apple янги MacBook Air ва MacBook Pro ноутбукларини тақдим қилди. Уларда бир қатор янгиликлар жорий этилган.

MacBook Air

М5 чипли MacBook Air 13,6 ва 15,3 дюймли версияларда мавжуд. Ичида 10 ядроли процессор, шунингдек, ҳар бир ядрода «нейрон тезлатгичи» бўлган GPU мавжуд. Apple маълумотларига кўра, сунъий интеллект вазифаларида ишлаш М4 билан солиштирганда тўрт бараваргача ва М1 билан солиштирганда 9,5 бараваргача ошган.

Хотиранинг асосий ҳажми энди 512 ГБ ни ташкил этади - бу олдинги авлодга қараганда икки баравар кўп. SSD тезлашди: ўқиш ва ёзиш тезлиги икки баравар ошди. Максимал конфигурация - 4 ТБ.

Ноутбук N1 чипи туфайли Wi-Fi 7 ва Bluetooth 6 билан ишлайди. Шунингдек, 18 соатгача автоном ишлаши, 500 нитгача ёрқинликдаги Liquid Retina дисплейи, саҳнани марказлаштириш функциясига эга 12 мегапикселли камера, иккита Thunderbolt 4 порти ва иккита ташқи дисплейни қўллаб-қувватлаши эълон қилинди.

Олдиндан буюртмалар 4 мартдан, сотувлар 11 мартдан бошланади. Нархи 13,6 дюймли версияси учун 1099 доллардан ва 15,3 дюймлиси учун 1299 доллардан бошланади.

MacBook Pro

MacBook Pro янги M5 Pro ва М5 Max чипларини олди ва 14 ва 16 дюймли версияларда мавжуд. Чиплар иккита кристаллни битта тизимга бирлаштирадиган Fusion архитектураси бўйича қурилган ва ҳар бир ядрода «нейрон тезлатгичи» бўлган GPU билан жиҳозланган. Сунъий интеллект вазифаларидаги самарадорлик олдинги авлодга нисбатан тўрт баравар ва М1 моделларига нисбатан саккиз баравар ошди.

М5 Pro версияси 307 ГБ/с гача, М5 Мах билан мос равишда 128 ГБ ва 614 ГБ/с гача бўлган 64 ГБ гача бирлаштирилган хотирани қўллаб-қувватлайди. SSD икки баравар тезлашди ва 14,5 ГБ/с тезликка эришди.

М5 Pro версиясининг асосий конфигурацияси 1 ТБ, М5 Мах версияси эса 2 ТБ хотирага эга. Янги MacBook Pro Wi-Fi 7 ва Bluetooth 6 ни қўллаб-қувватлайди, учта Thunderbolt 5 порти, 8К гача чиқиш имкониятига эга HDMI, SDXC уяси ва MagSafe 3 билан жиҳозланган. Эълон қилинган автономия - 24 соатгача. Liquid Retina XDR экрани 1600 нитгача ёрқинликка эга.

Олдиндан буюртмалар 4 мартдан, сотувлар 11 мартдан бошланади. М5 Pro билан 14 дюймли версиянинг нархи - 2199 доллардан, 16 дюймлиси - 2699 доллардан бошланади. М5 Мах версиялари мос равишда 3599 ва 3 899 доллар туради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид