Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобусда гашиш сотмоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди
Унинг ёнида ҳамда бошқарувидаги автобусда 11 ўрамда 5 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси сотиш мақсадида сақлаб келинганлиги аниқланди.
“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг кўламли тезкор-профилактика ойлиги доирасида Нурафшон шаҳар ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят аниқланди.

Нурафшон шаҳрида жамоат транспорти ҳайдовчиси бўлиб ишловчи шахс Бобур кўчасида бошқарувидаги хизмат автобуси ичида шартли харидорга 2 дона полиэтилен ўрамдаги гашиш гиёҳвандлик воситасини 400 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Тадбир давомида унинг ёнида ҳамда бошқарувидаги автобусда яна 9 та ўрамда, жами 11 ўрамда 5 гр гашиш гиёҳвандлик воситаси сотиш мақсадида сақлаб келинганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026