Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигида сунъий интеллект ва big data технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон президентининг “Қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра, агросоҳада рақамли ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада самарадорликни оширишга қаратилган қатор вазифалар белгиланди.
Қарорга мувофиқ, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки 2026 йил якунигача тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда камида биттадан банк филиали ҳузурида агрохизмат зоналарини ташкил этади. Ушбу зоналар орқали фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига комплекс хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.
Шунингдек, “Агробанк” зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда замонавий интенсив технологияларни кенг жорий қилиш, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллект, масофадан мониторинг ва big data технологиялари асосида банк ва агросоҳада янги хизматлар ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди.
Қарорга асосан, экин майдонлари тўғрисида космик кузатувлар, об-ҳаво маълумотлари ҳамда ўсимликлар ривожланиш ҳолати бўйича мониторинг маълумотларини марказлашган ҳолда таҳлил қилиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги мониторинг маркази ташкил этилади.
Бундан ташқари, аҳоли хонадонлари, томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Агробанк” орқали анжир, хурмо, олма ва нок каби мевали экинларни етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ушбу кредитлар 18 фоизлик йиллик ставкада, 24 ойлик имтиёзли давр билан 84 ой муддатга берилиши белгиланган.
Мавзуга оид
21:55 / 15.06.2026
Anthropic АҚШ ҳукумати талабига биноан ўзининг энг кучли сунъий интеллект моделларини ўчирди
11:18 / 14.06.2026
Сунъий интеллект энди шунчаки технология эмас, у стратегик қурол
08:47 / 13.06.2026
150 дан ортиқ математик сунъий интеллект атрофидаги шов-шувларга ишонмасликка чақирди
10:06 / 11.06.2026