Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қозоғистон етакчисини янги таҳрирдаги конституция лойиҳаси бўйича референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Қайд этилишича, қабул қилинган янгиланишлар Қозоғистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва мамлакатнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, етакчилар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди ҳамда бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Суҳбат якунида давлат раҳбарлари икки мамлакат халқларини яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамлари билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва бардавом тараққиёт тилади.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
22:57 / 23.04.2026