Ўзбекистон | 18:32
881
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятига 11 триллион сўм йўналтирилмоқда

Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқанд вилоятида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут туманининг ўзига яна 50 миллион доллар ажратилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

“Биз Ватанимиз куч-қудратини ошириш, ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг ҳаётини яхшилаш бўйича янада катта марраларни олганмиз. Бугун ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Айни пайтда шуни яхши англашимиз керак, энди кечаги ҳаракат бугунга, бугунгиси эса эртанги кун талабига камлик қилади. Шу боис, белгилаб олган марраларга эришиш учун янада самарали ҳаракат қилишимиз зарур”, – деди давлат раҳбари.

Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилди.

Вилоятда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут туманининг ўзига яна 50 миллион доллар ажратилди. Умуман, вилоятга барча манбалар ҳисобидан 11 триллион сўм йўналтирилмоқда. Тадбиркорларга кредит учун яна 18 триллион сўм ресурс берилмоқда.

Ҳажми жиҳатидан бу миқдордаги маблағ ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эканлиги кўрсатиб ўтилди.

Буларнинг барчаси туманларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, пировардида вилоят иқтисодиётини ўстиришга хизмат қилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид