Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
Урушдаги танаффус 19 мартдан 24 мартгача давом этади.
Афғонистон Қатар, Саудия Арабистони ва Туркия илтимосига кўра Покистонга қарши жанг ҳаракатларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳид X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Аввалроқ Покистон ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири Аттаулло Тарор X ижтимоий тармоғида Покистон Афғонистонга қарши жанг ҳаракатларини вақтинча тўхтатгани ҳақида ёзганди.
Унинг билдиришича, Покистон Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия илтимосига кўра жанг ҳаракатларини тўхтатишга қарор қилган. Танаффус 19 март тундан 24 март ярим тунгача давом этади.
Томонлар ўт очишни вақтинча тўхтатиш қарорини яқинлашаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қабул қилган.
Афғонистон феврал охирида Покистонга қарши ҳарбий операция бошлаган эди.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
09:05 / 13.06.2026