Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ёмғирли кунлар бўлиши кутилмоқда
Пайшанба-жума ва якшанба кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. 21–23 март куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади ва ҳаво +28 даражагача исийди.
Фото: Kun.uz
19−20 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди ўртача илиқ ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Пайшанба ва жума кунлари республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати пайшанба кундузи +13…+16 даража, жума куни +17…+20 даража атрофида бўлади.
21 март куни ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +20…+25 даражагача кўтарилади.
22–23 март кунлари республика ҳудудининг катта қисмида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +28 даражагача бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +7…+12 даража бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 19 мартда кундузи, 20 мартда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 19 мартда +14…+16 даража, 20 мартда +17…+19 даража бўлади.
21 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21…+23 даража бўлади. 22–23 март кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузи ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади.
Мавзуга оид
13:17 / 16.03.2026
Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда
11:14 / 13.03.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши давом этади
16:10 / 11.03.2026
“Дарахтларни асраш учун чорваларимгача сотдим” – водийда боғбонлар совуқдан қандай ҳимояланмоқда?
13:42 / 10.03.2026