15:38 / 02.02.2018
9388

Чак Норрис CBS ва Sony Pictures Television’дан 30 млн доллар талаб қилди

Фото: IMDB

Актёр Чак Норрис ўзи бош ролни ижро этган «Қатъий Уокер» сериали билан боғлиқ вазият туфайли судга мурожаат қилди, у 30 млн доллар тўлаб берилишини талаб этмоқда. Бу ҳақда Deadline хабар берди.

Чак Норрис CBS ва Sony Pictures Television компаниясини судга берди. Артист уларни шартномани бузишда айбламоқда, унга кўра компаниялар машҳур шоуни кўрсатишдан тушган маблағлардан маълум фоизларни тўлаб бориши лозим бўлган.

Норриснинг номидан унинг Top Kick Productions компанияси Лос-Анжелесдаги Олий судга даъво аризаси билан мурожаат қилди.

«Қатъий Уокер» CBS каналади 1993 йилдан 2001 йилга қадар намойиш этилган. Саккизта мавсум суратга олинган. Сериал 100 дан ортиқ давлатда кўрсатилган.

Top