Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон биринчи марта Яқин Шарқдан ташқаридаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилди
Ҳинд океанидаги Диего-Гарсия ҳарбий базасига иккита ўрта масофали баллистик ракета учирилди.
Эрон Ҳинд океанидаги АҚШ ва Буюк Британиянинг Диего-Гарсия ҳарбий базасига иккита ўрта масофали баллистик ракета учирди. Бу ҳақда 21 март куни The Wall Street Journal (WSJ) маълум қилди.
Ракеталарнинг ҳеч бири нишонга тегмаган. Икки манбага кўра, улардан бири парвозда ишдан чиққан, яна бирига қарши АҚШ кемаси СМ-3 ракетасини учирган. Ҳозирча уриб туширилгани ҳақида маълумот йўқ.
Нашрнинг қайд этишича, бу Эрон томонидан ўрта масофага учувчи ракеталарни жанговар қўллашнинг биринчи ҳолати ва Яқин Шарқдан ташқаридаги АҚШ манфаатларига таҳдид солишга биринчи жиддий уринишидир.
Диего-Гарсия базаси Эрондан тахминан 4 минг километр узоқликда жойлашган. Зарба, афтидан, Теҳрон илгари тан олганидан кўра узоқроқ масофага учувчи ракеталарга эга бўлиши мумкинлигини англатади, деб таъкидлайди WSJ.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ўзини таҳдид сифатида қабул қилинишини истамагани учун ракеталар учиш масофасини атайлаб 2 минг километрга чеклаганини айтганди.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
17:54 / 30.06.2026