Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Ўзбекистонда техник углерод ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг «China CAMC Engineering» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош директори Го Сзисзе ва «Fushun Zhenxing Chemical Engineering» компанияси бош директори Пяо Сян билан учрашув ўтказди.
Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
Музокаралар давомида Ўзбекистонда эскирган шиналарни утилизация қилиш ва техник углерод ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар замонавий пиролиз технологияларини жорий этиш, экологик хавфсиз ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда саноат чиқиндиларини камайтириш учун илғор муҳандислик ечимларини қўллаш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ушбу лойиҳа доирасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва унинг амалга оширилишини изчил рағбатлантиришга келишиб олдилар.
«Fushun Zhenxing Chemical Engineering» компанияси кимёвий инжиниринг, нефт-кимё ва экологик ечимлар соҳасида фаолият юритади. Компания техник углерод йўналишида 80 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширган.
Мавзуга оид
01:20
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026