Жаҳон | 21:11
1545
2 дақиқада ўқилади

Эрон учун АҚШ тинчлик режасининг 15 та банди маълум бўлди – ОАВ

Режада Ҳўрмуз бўғозининг очилиши, баллистик ракеталарнинг сони ва учиш масофаси чекланиши, ядро қуролидан воз кечиш каби талаблар бор.

Фото: AP

АҚШ Эронга 15 банддан иборат урушни тугатиш режасини топширди, улардан 12 таси Америка талаблари ва яна учтаси Теҳрон уларни бажариш эвазига оладиган таклифлардир. Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб ёзди.

Агентлик режанинг 15 та бандини қисқача маълум қилди:

  1. Ҳўрмуз бўғози очиқ қолади ва кемалар учун эркин зона бўлади;
  2. Эрон баллистик ракеталарининг сони ва учиш масофаси чекланади;
  3. Эрон ракеталари фақат ўзини ҳимоя қилиш мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлади;
  4. Эрон барча ядровий имкониятлар ва объектлардан маҳрум бўлиши керак;
  5. Эрон ядро қуролидан воз кечади;
  6. Эрон ҳудудида уранни бойитиш амалга оширилмайди;
  7. Эроннинг юқори бойитилган уран захиралари келишилган жадвал асосида Атом энергияси бўйича халқаро агентликка ўтказилади;
  8. Фордоу, Исфахон ва Натанздаги атом полигонлари фойдаланишдан чиқарилади ва демонтаж қилинади;
  9. Эрон тўлиқ ядровий шаффофликни таъминлаш ва тегишли мустақил инспекцияларни ўтказиш мажбуриятини олади;
  10. Эрон ўз проксилари орқали ҳаракат қилувчи террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш стратегиясидан воз кечади;
  11. Эрон бундай террорчи гуруҳларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашни тўхтатади.
  12. Эрон урушни тўхтатишини эълон қилади;
  13. Эронга қарши санкциялар бекор қилинади;
  14. АҚШ Эронга Бушердаги объектда фуқаролик ядро энергетикасини ривожлантиришда ёрдам беради;
  15. Санкцияларни тиклаш механизми тўхтатилади.

Таъкидланишича, Эрон бу режани рад қилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид