Ўзбекистон | 18:14
628
1 дақиқада ўқилади

Шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шартлиги белгиланди

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Getty images

Ўзгаришларга кўра, шахсга доир қуйидаги маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:

- шахсларнинг биометрик маълумотлари;

- шахсларнинг генетик маълумотлари;

- Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган телекоммуникация операторлари мижозлари маълумотлари.

Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:

- чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш;

- оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши;

- рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид