Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
Оҳангарондаги боғчалардан бирида тарбиячи кичик ёшли болани ухламагани учун ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатган. Воқеа тасвирга олиниб тарқалгач, тарбиячи ишдан бўшатилди, ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида тарбиячи болага нисбатан жисмоний куч ишлатиб, уни ҳақорат қилгани маълум бўлди.
Болалар омбудсмани Kun.uz’га маълум қилишича, ҳолат Оҳангарон шаҳридаги 10-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. Тарбиячи болани ухламагани учун «урод» дея ҳақорат қилган ва унга нисбатан зўравонлик қилган. Ушбу жараённи тасвирга олиб, танишига юборган.
«Оҳангарон шаҳри 10-сонли ДМТМда тарбиячи Ш.А. тарбияланувчи болага жисмоний куч ишлатгани ҳамда боланинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи муносабатда бўлгани учун 2026 йил 6 апрел куни тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилган», – дейилади Болалар омбудсмани маълумотида.
Шунингдек, омбудсман тарбиячининг мазкур хатти-ҳаракатлари болага нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва унинг шаъни ҳамда қадр-қимматини таҳқирлаш ҳисобланишини таъкидлаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон шаҳар ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Бола манфаатлари нуқтайи назаридан иш Болалар омбудсмани назоратига олинган, қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади.
Мавзуга оид
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
12:58 / 13.03.2026