Жамият | 19:00
582
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Al-jabr мактабида “Саводхонлик байрами” ўтказилди

Унда мактабнинг юзга яқин биринчи синф ўқувчилари иштирок этди. Мазкур тадбир анъанавий “Алифбе байрами”дан фарқли равишда “Саводхонлик байрами” шаклида ташкил этилди. Бу ёндашув ўқувчиларнинг бир вақтнинг ўзида бир неча тилда савод чиқариш жараёнини ифодалайди.


 

Мактабда ўқувчилар бошланғич синфданоқ уч тил: ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим олади. Улар ўқиш ва ёзиш билан бир қаторда, равон нутқ, фикрни эркин ифодалаш ва мулоқот қилиш кўникмаларини ҳам эрта босқичдан шакллантириб боради.

 

Шу билан бирга, таълим жараёнида аниқ фанларга алоҳида эътибор қаратилиб, ўқувчиларнинг математика йўналишидаги билимлари тизимли равишда ривожлантирилади. Бу эса мантиқий фикрлаш ва таҳлил қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Тадбир давомида ўқувчилар уч тилда шеърлар ўқиб, қўшиқлар ижро этди ҳамда саҳна кўринишларида қатнашди. Ота-оналар фарзандларининг қисқа вақт ичида эришган натижаларига бевосита гувоҳ бўлди.

 

Al-jabr хусусий мактаби раҳбари Матлуба Караходжаева таъкидлашича, мазкур байрам мактабда уч тилли таълим тизимининг амалий натижасини намоён этади:

“Мактабимизда ўқувчилар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўқиш, ёзиш ва равон мулоқот қилиш кўникмаларини эгаллайди. Шу боис анъанавий алифбе байрами ўрнига саводхонлик байрами ўтказилади. Бугунги кунда биринчи синф ўқувчилари уч тилда бемалол ўқиб, фикрини ифода эта олади.”

 

Тадбир ўқувчиларнинг саҳнадаги эркинлиги, ўзига бўлган ишончи ва таълим жараёнига муваффақиятли мослашганини яққол намоён этди.

 

Телефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид