Жаҳон | 19:52
3236
2 дақиқада ўқилади

Ҳусийчилар Боб-ал-Мандиб бўғозини ёпиш билан таҳдид қилди

Ҳусийчилар ҳукумати ахборот вазири ўринбосари Муҳаммад Мансурнинг сўзларига кўра, Боб-ал-Мандиб бўғозининг ёпилиши энергетик инқирозни келтириб чиқаради ва нефтнинг бир баррели нархи 200 долларгача кўтарилишига олиб келади.

Фото: Reuters

Яманлик ҳусийчилар Арабистон яриморолини Африкадан ажратиб турувчи Боб-ал-Мандиб бўғозини ёпиб қўйишга тайёр. Ҳусийчилар шакллантирган ҳукуматнинг ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳусайн ал-Эззий ана шундай баёнот билан чиқди.

"Агар Сано Боб-ал-Мандиб бўғозини ёпишга қарор қилса, уни на одамлар, на жинлар оча олади. Шунинг учун Трамп ва унга ён босаётганлар тинчликка тўсқинлик қилаётган барча ҳаракатлари ва сиёсатини зудлик билан тўхтатиши ҳамда халқимиз ва мамлакатимиз ҳуқуқларига ҳурмат крсатиши лозим", - деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.

Фото: Reuters

2 апрел куни ҳусийчилар ҳукумати ахборот вазири ўринбосари Муҳаммад Мансур "Ансар Аллоҳ" АҚШ ва Исроилнинг Эрон ва Ливанга нисбатан “тажовузи кенгайган” ёки Форс кўрфази мамлакатлари Эронга қарши урушга қўшилган тақдирда Боб-ал-Мандиб бўғозини ёпиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, Боб-ал-Мандиб бўғозининг ёпилиши энергетик инқирозни келтириб чиқаради ва нефтнинг бир баррели нархи 200 долларгача кўтарилишига олиб келади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид