Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
Унда «гумон қилинувчи Дуров П.В.» сўзлари бор.
Telegram асосчиси Павел Дуров Россиядаги квартирасига почта орқали терговга чақирув қоғози келганини маълум қилди.
«Мен 20 йил олдин яшаган Россиядаги квартирага «гумон қилинувчи Дуров П.В.» номига чақирув қоғози келган. Эҳтимол, мени Россия Конституциясининг сўз эркинлиги ва ёзишмалар сирини сақлаш ҳуқуқини кафолатлайдиган 29- ва 23-моддаларини ҳимоя этишда гумон қилишаётгандир. Айбдорлигимдан фахрланаман!», деб ёзди Дуров 22 апрель куни ўз телеграм каналида.
Дуровга бу хабарни ким юборгани аниқ эмас. У телеграм каналида эълон қилган суратга қараганда, бу Россия почтасининг буюртма хат ҳақидаги билдиришномаси. Нима учун ҳужжатда фақат олувчининг фамилияси ва исм-шарифининг бош ҳарфлари билан чекланиш ўрнига «гумон қилинувчи» деб ёзилгани номаълум.
Февраль ойида Дуров Россияда ўзига нисбатан «террорчилик фаолиятига кўмаклашиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди. «Ўз халқидан қўрқаётган давлатнинг аянчли манзараси», деди Дуров бунга изоҳ бераркан.
Дуровга нисбатан жиноий иш тергов қилинаётгани ҳақида биринчи бўлиб «Российская газета» ва «Комсомольская правда» хабар берди. Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари бу ҳақда расман маълумот бермаган.
Павел Дуров анчадан буён Россияда яшамаяпти ва Бирлашган Араб Амирликларида қўним топган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026