Таълим | 19:00
1959
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчи қиз инглиз тили мусобақасида европаликларни ортда қолдирди

Франциянинг Ница шаҳрида ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон номидан Ал-Жабр халқаро мактаби ўқувчилари иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди. 37 нафар ўқувчидан 33 нафари совриндор бўлди. Мусобақа доирасида ўқувчилар нафақат билимларини синовдан ўтказди, балки Европа бўйлаб илм саёҳатида ҳам қатнашди.

Франциянинг Ница шаҳрида математика, инглиз тили ва ментал арифметика йўналишлари бўйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Унда қарийб 20 га яқин давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Ўзбекистон номидан Ал-Жабр халқаро мактаби ўқувчилари иштирок этди. Мусобақага тайёргарлик жараёни сафар давомида ҳам тўхтам ади — ўқувчилар узоқ парвоз вақтида ҳам машғулотларни давом эттирди.

Мусобақа ментал арифметика йўналишидан бошланди. Кейинчалик математика ва инглиз тили бўйича беллашувлар давом этди. Узоқ йўл ва янги муҳитга қарамай, ўзбекистонлик ўқувчилар юқори натижаларни қайд этди.

Якунда 37 нафар ўқувчидан 33 нафари совриндорлар қаторидан жой олди. Жумладан:

 * 14 нафар ўқувчи учинчи ўрин,

 * 8 нафар ўқувчи иккинчи ўрин,

 * 7 нафар ўқувчи биринчи ўрин,

 * 3 нафар ўқувчи олий ўрин,

 * 1 нафар ўқувчи эса “суперчемпион” унвонини қўлга киритди.

Ал-Жабр халқаро мактаби раҳбари Матлуба Караходжаева натижаларни юқори баҳолаб, ўзбекистонлик ўқувчиларнинг билим даражаси ва интизоми халқаро миқёсда эътироф этилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу олимпиадада Ўзбекистон энг узоқ масофадан келган давлат сифатида алоҳида эътибор қозонган.

Олимпиададан сўнг ўқувчилар Европа бўйлаб илмий-маърифий саёҳатда ҳам иштирок этди. Саёҳат Франциядан бошланиб, Монако, Париж, Швейцария, Германия, Австрия ва Венгрияни қамраб олди.

Мазкур сафар давомида ўқувчилар турли мамлакатларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий муҳитини яқиндан кузатди. Хусусан, Швейцарияда молия тизими, Германияда саноат интизоми, Францияда тарихий ва маданий мерос билан танишиш имконига эга бўлди.

Мутахассислар фикрича, бундай халқаро олимпиадалар ёшлар учун нафақат билим синови, балки муҳим тажриба майдони ҳисобланади. Улар ўқувчиларда масъулият, тезкор қарор қабул қилиш ва глобал рақобат муҳитига мослашиш кўникмаларини шакллантиради.

Сафар якунида ўқувчилар Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар яна бир бор тақдирланди.

Tелефон: +99855 500 8485

Рўйхатдан ўтиш учун: forms.amocrm.ru/rwrcmtd

Instagram: instagram.com/al_jabruz/

Telegram: t.me/aljabrmaktabi

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид