Тошкентда фаолият юритаётган Ал-Жабр хусусий мактаби янги ўқув йилининг иккинчи чорагини муҳим воқеалар билан бошлади. Чилонзор туманида учинчи филиал ишга туширилди, шунингдек, мактаб ўқувчилари қисқа муддат ичида халқаро АCCА сертификатларини қўлга киритиб, йирик ютуқларга эришди.
Кўплаб ўзбекистонлик ота-оналар учун сифатли таълим, замонавий ўқув жараёни ва ўқувчиларининг натижалари билан танилган Ал-Жабр хусусий мактаби Чилонзор туманида ўзининг учинчи филиалини очди. Бунгача мактаб Юнусобод ва Себзор филиаллари орқали фаолият юритиб келаётган эди.
Янги филиал 400 нафарга яқин ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, фарзандлари учун сифатли таълим излаётган ота-оналар учун яна бир муҳим танловни тақдим этади. Бир хил форма остида бирлашган ўқувчилар турли ҳудудлардан бўлишига қарамай, эндиликда уларни умумий мақсад — “Ал-Жабр ўқувчиси” деган шарафли ном бирлаштиради.

Ўқув йили бошланган иккинчи чорак бўлишига қарамай, 100 нафарга яқин ота-она фарзандини айнан Ал-Жабрга ўтказди. Бу мактабга бўлган ишончнинг навбатдаги тасдиғи сифатида қайд этилди.

Қисқа муддатда юксак натижалар
Икки ой ичида 18 нафар Ал-Жабр ўқувчиси АCCАнинг халқаро сертификатларини қўлга киритди. Ушбу ютуқни тақдирлаш мақсадида минтақавий АCCА делегацияси мактабга ташриф буюриб, Ал-Жабрни Ўрта Осиёда ушбу йўналишда интеграцияланган дастур бўйича бундай натижаларга эришаётган ягона мактаб сифатида эътироф этди.

Мактаб раҳбари Матлуба Караходжаева бу борада шундай деди:
“Янги филиалнинг ишга туширилиши билан бирга икки ой ичида 18 нафар ўқувчимиз халқаро АCC сертификатларини қўлга киритди. Делегация Ал-Жабрни Ўрта Осиёда бундай натижа кўрсатган ягона мактаб сифатида тан олди. Бугунги кунда Ал-Жабр учта филиалда — Юнусобод, Себзор ва Чилонзорда фаолият юритмоқда. Янги филиалдан ҳам юқори натижалар кутяпмиз”.
















