Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Италияда ўзбекистонлик рассомнинг шахсий кўргазмаси очилишида иштирок этди
Кўргазма рассом ижодининг қарийб ярим асрлик даврини қамраб олган бўлиб, ундан 1970 йилларга оид, шу пайтга қадар намойиш этилмаган ноёб асарлар ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 61-Венеция биенналеси доирасида Палаззо Франчетти саройида Вячеслав Ахуновнинг “Instruments of the Mind” (“Тафаккур воситалари”) номли шахсий кўргазмаси очилишида иштирок этди.

“Ахунов консептуал санъатнинг етакчи намояндаларидан биридир. Ушбу кўргазма унинг фикр ва тасаввур кўлами нақадар кенг эканини яққол намоён этади”, деб ёзди у ўзининг Телеграм каналида.

Қайд этилишича, лойиҳа рассом ижодининг қарийб ярим асрлик даврини қамраб олган бўлиб, ундан 1970 йилларга оид, шу пайтга қадар намойиш этилмаган ноёб асарлар ҳам ўрин олган.

“Бу Ўзбекистоннинг бадиий салоҳияти замонавий санъат воситасида жаҳон аҳли билан мулоқот қилиб, кўплаб қалбларни забт этаётганининг яна бир ёрқин исботидир”, дея фикрини якунлаган Саида Мирзиёева.

Мавзуга оид
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
09:00 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева ва Ерлан Карин шерикликнинг устувор йўналишларини кўриб чиқди
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
08:21 / 22.06.2026