Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УХХ Москва вилояти ва Қримдаги 9 та объектга зарба берилганини маълум қилди
Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати ва Мудофаа кучларига аниқ зарбалар учун миннатдорлик билдирган.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
17 майга ўтар кечаси Украина Хавфсизлик хизмати мамлакат Мудофаа кучлари билан ҳамкорликда Россиянинг Москва вилоятидаги ҳарбий-саноат корхонаси ва қатор нефт объектларига, шунингдек, Қримдаги «Белбек» ҳарбий аэродромига зарба берди, деб ёзмоқда «Украинская правда».
Нашрнинг маълумот беришича, Москва вилоятида қуйидаги объектлар нишонга олинган: Москва нефтни қайта ишлаш заводи, «Солнечногорская» ва «Володарская» нефт ҳайдаш станциялари, Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун яримўтказгичлар етказиб берувчи «Ангстрем» заводи.
Бундан ташқари, Қримдаги «Белбек» ҳарбий аэродромининг инфратузилмаси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари бўлган «Панцир-С2» зенит мажмуаси, С-400 мажмуасига тегишли радар жойлашган ангар, «Орион» бошқарув тизими ва «Форпост» бошқарув станцияси, «ер–ҳаво» маълумот узатиш пункти, «Белбек» аэродромидаги диспетчерлик минораси ва ангарга ҳам зарба берилган.
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати ва Мудофаа кучларига аниқ зарбалар учун миннатдорлик билдирган.
Ўз навбатида, Россия мудофаа вазирлиги 16 майдан 17 майга ўтар кечаси бутун мамлакат бўйлаб Украинанинг 556 та дрони уриб туширилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.04.2026
Қримда Ан-26 қулаши оқибатида Шимолий флот авиацияси командири ҳалок бўлган
13:21 / 01.04.2026
Қримда ҳарбий самолёт қулаб, 30 киши ҳалок бўлди
13:44 / 26.02.2026
УХХ икки юқори лавозимли ҳарбийни “жиноят устида” ушлади
11:54 / 21.01.2026