Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
Радиостанция компьютер хатоси туфайли «Монархнинг ўлими» протоколи ишга туширилганини маълум қилиб, алоҳида узр сўради.
Англиянинг жануби ва Мидлендда эфирга узатиладиган Radio Caroline радиостанцияси 19 май куни ўз эфирида Буюк Британия қироли Чарлз III вафот этганини эълон қилди.
Тингловчиларнинг сўзларига кўра, жорий кўрсатув тўсатдан тўхтатилган, бошловчилар қирол Чарлз III вафоти муносабати билан кўрсатув тўхтатилганини маълум қилган ва кейин «Худойим, асрагин қиролни» давлат мадҳияси ижро этилган. Шундан сўнг, радио 15 дақиқага тинчиб қолган. Кейин эфирга қайтган бошловчилар хато учун узр сўради.
Кейинроқ радиостанция компьютер хатоси туфайли Британиянинг барча телерадиокомпанияларида ишлатиладиган «Монархнинг ўлими» протоколи ишга туширилганини маълум қилиб, алоҳида узр сўради. Эълондан сўнг радио протокол талаб қилганидек жимиб қолди ва бу хатони вақтида аниқлаш имконини берди.
«Radio Caroline қироличанинг, энди эса қиролнинг Рождество мурожаатларини мамнуният билан эфирга узатган ва буни яна кўп йиллар давом эттиришга умид қилмоқда», деди станция менежери Питер Мур.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026