Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев турли соҳалардаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Давлат раҳбарига Андижон вилояти Бобур шаҳрида барпо этиладиган меъморий ансамбл таркибида Бобурга бағишланган муҳташам ҳайкал ўрнатиш лойиҳаси, Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати моддий-техник базасини такомиллаштириш, Бухоро шаҳрида туризмни ривожлантириш, маданият уйларини модернизация қилиш юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар тўғрисида ахборот берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни турли соҳалардаги бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбарига Андижон вилояти Бобур шаҳрида барпо этиладиган меъморий ансамбл таркибида буюк давлат арбоби, саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурга бағишланган муҳташам ҳайкал ўрнатиш лойиҳаси тақдимот қилинди.

Президентга ҳайкалнинг эскизлари, композицион ечими ва Бобур сиймосини акс эттириш бўйича илмий-бадиий ёндашувлар ҳақида ахборот берилди. Қайд этилганидек, буюк тарихий шахс образи олимлар томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар, кўплаб тарихий манбалар, қўлёзмалар, миниатюралар ва маданий мерос намуналарини чуқур ўрганиш асосида яратилмоқда.
Шу билан бирга, президентнинг Покистонга давлат ташрифи доирасида Исломобод шаҳридаги боғлардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан аталган эди. Мазкур боғда ҳам буюк аждодимизга ўрнатиладиган ҳайкал лойиҳаси кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари ёдгорликларни яратишда Заҳириддин Муҳаммад Бобур сиймосини нафақат буюк адиб ва шоир, балки моҳир саркарда, қудратли давлат асосчиси ва донишманд ҳукмдор сифатида теран очиб бериш зарурлигини таъкидлади. Унинг иродаси, давлатчилик салоҳияти, юксак маънавияти ва бунёдкорлик ғоялари ҳайкалнинг умумий қиёфасида яққол ифода топиши лозимлиги қайд этилди.
Президентимизга Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати моддий-техник базасини такомиллаштириш, Бухоро шаҳрида туризм ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, туманлардаги маданият уйларини модернизация қилиш юзасидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Давлат раҳбари лойиҳаларни янада такомиллаштириб, илғор тажриба асосида пухта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
10:15 / 10.06.2026