Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар энг кўп Қозоғистон ва Россияга кўчиб кетмоқда
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан хорижий давлатларга доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 2 277 нафарни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга камдир.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россия ҳиссасига тўғри келган.
Хусусан, доимий яшаш учун мамлакатни тарк этганларнинг 80,6 фоизи Қозоғистонга, 16,4 фоизи эса Россияга кўчиб кетган.
Шунингдек, Жанубий Кореяга кўчиб кетганлар улуши 0,8 фоизни, Қирғизистонга кетганлар эса 0,7 фоизни ташкил этган. Қолган 1,5 фоиз бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, 727 нафар фуқаро хорижга кўчиб кетган. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 637 нафар ва Навоий вилояти — 511 нафар билан қайд этилган.
Энг паст кўрсаткичлар эса Қашқадарё вилоятида — 5 нафар ва Сурхондарё вилоятида — 3 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
08:52
Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин юз берди
08:35
The Guardian: Россияда “рақамли босим” кучаймоқда
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026