Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Остонага амалий ташриф доирасида 29 май куни президент Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирокида инвестиция ва савдо соҳаларила эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар режасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
«Йўл харитаси»да автомобилсозлик, энергетика, кимё саноати, металлургия, фармацевтика, логистика, қурилиш материаллари, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги каби тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Ҳужжат жорий йил апрель-май ойларида икки давлат раҳбарларининг Бухоро ва Туркистон шаҳарларида бўлиб ўтган учрашувларида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган.
Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёевнинг Остона шаҳрига амалий ташрифи тадбирлари ниҳоясига етди.

Давлат раҳбари Остона халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонни Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари – миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Мавзуга оид
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
21:50 / 14.07.2026
Шавкат Мирзиёев Қатар амири ва халқига ҳамдардлик билдирди
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026