Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: Халқаро ташкилотлардаги ватандошларимиз Ўзбекистон нуфузини оширмоқда
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вена шаҳрида халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар билан учрашди. Унинг таъкидлашича, юртдошлар ўз меҳнати, билим ва масъулияти билан халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган ишончни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Венада халқаро ташкилотларда ишлаётган ватандошлар билан мулоқот қилганини маълум қилди.
Унинг қайд этишича, ватандан узоқда бўлишларига қарамай, юртдошлар Ўзбекистон билан мустаҳкам алоқаларни сақлаб келмоқда. Президент администрацияси раҳбари бундай учрашувлар ҳар сафар фахр туйғусини уйғотишини таъкидлади.

Саида Мирзиёева халқаро ташкилотларда фаолият юритаётган ўзбекистонликлар юқори касбий маҳорати орқали ўз ўрни ва сўзига эга бўлиб, глобал аҳамиятга эга масалалар ечимида фаол иштирок этаётганини қайд этди.

Шунингдек, у бундай малакали мутахассислар сафини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаб, халқаро тажриба орттириш, касбий ривожланиш ва ватан ҳамда жаҳон тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилган ёш ўзбекистонликлар давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланишини билдирди.

Мавзуга оид
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссияси сессиясида иштирок этди
10:34 / 29.05.2026
Саида Мирзиёева: ҚҚС бўйича чегаранинг оширилиши кичик бизнес учун муҳим енгиллик бўлади
13:44 / 24.05.2026