Спорт | 20:54
2129
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2026. Осиёнинг икки жамоаси Европа вакилларига қарши майдонга тушади

14 июнь куни футбол бўйича АҚШ ва Мексикада бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати 1-тури доирасида тўртта ўйин бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан соат 00:00да B гуруҳидан ўрин олган қитъадошларимиз Қатар миллий жамоаси Европа вакили Швейцарияга қарши майдонга тушади.

С гуруҳининг 1-тур ўйинлари соат 03:00да Бразилия-Марокаш баҳси билан бошланади. Гуруҳнинг иккинчи жуфтлиги Ҳаити-Шотландия учрашуви эса соат 06:00да бошланиши белгиланган.

D гуруҳида жойлашган яна бир Осиё вакили Австралия эса Туркия билан тўқнаш келади. Ушбу баҳс соат 09:00да бошланади.

B гуруҳининг дастлабки ўйинида мезбон Канада Босния ва Ҳерцеговина билан 1:1 ҳисобида дурангга имзо чеккан бўлса, D гуруҳидан ўрин олган мезбон АҚШ футболчилари Парагвай дарвозасига 4та тўп киритди. Парагвайликлар бунга битта гол билан жавоб қайтаришди.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид