Ўзбекистон | 20:54
409
2 дақиқада ўқилади

Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади

Танлов ғолиблари босқич ва эгаллаган ўринларига қараб БҲМнинг 100 бараваридан 600 бараваригача пул мукофотлари билан мукофотланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаблар ҳар йили 1 январдан 1 февралга қадар махсус платформада рўйхатдан ўтади ҳамда мактаб терма жамоаси таркибини белгилайди.

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

  • туман босқичи – ҳар йили 1 апрелгача тумандаги мактаб терма жамоалари ўртасида;
  • ҳудудий босқич– ҳар йили 1 июлгача туман босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида;
  • республика босқичи – ҳар йили 1 октябргача ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган мактаб терма жамоалари ўртасида.

Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда пул мукофоти билан мукофотланади:

  • туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 200 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 150 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
  • ҳудудий босқичда 1-ўрин – БҲМнинг 300 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 250 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
  • республика босқичида 1-ўрин – БҲМнинг 600 баравари, 2-ўрин – БҲМнинг 450 баравари, 3-ўрин – БҲМнинг 300 баравари миқдорида.
Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид