Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 сентябрдан мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади
2021 йил 1 сентябрдан хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Президент соврини таъсис этилади.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, бунда соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:
- биринчи босқич – туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;
- иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;
- учинчи босқич – республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланади.
“Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2021/2022 ўқув йилидан туманлар (шаҳарлар)да умумий ўрта таълим муассасалари негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган 207та мактаб ташкил этилади.
Қишлоқларда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
20:54 / 14.06.2026
Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади
10:00 / 09.06.2026
Энг яхши AI стартаплар Президент соврини учун курашади
09:58 / 10.04.2026
Президент соврини учун янги танлов ўтказилади
14:10 / 20.02.2025