Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Робахон Маҳмудова Олий суд раиси бўлади
Президент томонидан Робахон Анваровна Маҳмудовани Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритилди.
Робахон Маҳмудова — ҳуқуқшунос, судья, сенатор, сиёсий арбоб. 1958 йил 9 ноябрда Фарғона туманида туғилган. 1983 йилда Тошкент давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1976 йилда Фарғона вилоят судида котибликдан бошлаган. Кейинчалик Фарғона шаҳридаги 1-давлат нотариал идораси нотариуси, Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Фарғона вилоят судининг судьяси, Фарғона шаҳар суди раиси бўлиб ишлаган.
2004–2008 йилларда Олий суд судьяси бўлган. Кейинчалик Фарғона вилояти суди раиси (шунингдек, жиноят ишлари бўйича суд раиси), Фарғона юридик коллежи ўқитувчиси, Фарғона вилояти бўйича Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.
2020 йил январь ойида Олий Мажлис сенатори (IV чақириқ) ва Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган. 2020 йил 13 июлда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган (10 йил муддатга).
2023 йил 12 май куни Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси уни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатди. 2023 йил 9 июлдаги сайловда у 4,43 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади.
2024 йил 19 январдан - «Адолат» партияси Сиёсий кенгаши раиси (Олий суддаги лавозимидан озод этилганидан кейин). Шунингдек, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясига раҳбарлик қилади.
2020 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.
Конституцияга мувофиқ, Олий суд раиси президент тақдимномасига биноан Сенат томонидан сайланади. Робахон Маҳмудова ушбу лавозимда Бахтиёр Исломов ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:28 / 03.07.2026
Олий суд Пленумида инсон ҳуқуқлари ва суд амалиётига оид муҳим қарорлар қабул қилинди
21:08 / 22.06.2026
Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт - Саида Мирзиёева
11:32 / 15.10.2024
“Давлат маблағларига қилинган тажовузни Ватанга хиёнат сифатида баҳолаймиз” - Робахон Маҳмудова
16:01 / 11.09.2024