Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов ЖЧ гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогар
ФИФА сайтида гуруҳ босқичи давомида урилган жами 12 та гол орасидан энг чиройлисини аниқлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов Конго ДР дарвозасига урган гол турнир гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилиши мумкин.
Ҳужумчи ўйиннинг 10-дақиқасида жарима майдонига оширилган тўпга етиб бориб, ўткир бурчак остида турганига қарамай, тўпни парашют услубида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаган ва ҳисобни очганди.
У энди Лионел Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузли футболчилар билан гуруҳ босқичининг энг чиройли голи муаллифи бўлиш учун рақобатлашмоқда.
Ушбу ҳавола орқали ўзбекистонлик футболчи учун овоз бериш мумкин.
Мавзуга оид
14:49
«Тўпни яхши ушлаб туролмадик» – футболчилар турнирни тарк этгандан кейин нималар дейишди?
21:50 / 28.06.2026
Шомуродов жаҳон чемпионатидаги деярли имконсиз гол муаллифи бўлди
08:30 / 28.06.2026
«Бу мусобақа мен учун ҳам катта тажриба бўлди» – Каннаваро
08:08 / 28.06.2026