Ўзбекистон | 21:07
347
1 дақиқада ўқилади

Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни АҚШ Савдо вакили Жеймисон Грирни қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини, аввало, савдо-иқтисодий соҳада янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестиция кўрсаткичлари барқарор ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Яқинда бўлиб ўтган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Америка бизнеси вакиллари билан ўтказилган давра суҳбатининг амалий натижалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида ҳамкорлик қилиш ва ушбу жараёнлар келгусида ҳам АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишига алоҳида эътибор қаратилди.

Янги лойиҳавий ташаббусларни аниқлаш ва илгари суриш учун Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши механизмидан самарали фойдаланиш муҳимлиги қайд этилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид