Жаҳон | 21:33
1047
1 дақиқада ўқилади

Халқаро Букер мукофоти номи россиялик миллиардер шарафига ўзгартирилади

Халқаро Букер мукофоти инглиз тилида ёзилмаган, аммо инглиз тилига таржима қилинган ва Буюк Британия ёки Ирландияда нашр этилган бадиий асар учун берилади.

Игор (чапда) ва Дмитрий Бухман Фото: Corinna Kern / Bloomberg

Халқаро Букер мукофоти россиялик миллиардер Игор Бухман шарафига Бухман номидаги халқаро Букер мукофоти деб номланади, дейилади мукофот сайтида.

Тадбиркорнинг фамилияси унинг Bukhman Philanthropies хайрия ташкилоти кейинги ўн йил давомида мукофотни молиялаштиришга ваъда берганидан кейин номга қўшилди. Ғолиб учун мукофот жамғармаси икки бараварга - 50 минг фунтдан 100 минг фунтгача оширилди.

Халқаро Букер мукофоти инглиз тилида ёзилмаган, аммо инглиз тилига таржима қилинган ва Буюк Британия ёки Ирландияда нашр этилган бадиий асар учун берилади. Мукофот 2004 йилда жорий этилган.

Игор Бухманнинг бойлиги — 13,6 миллиард доллар. У (укаси Дмитрий билан бирга) ўйин гиганти Playrix компанияси ҳаммуассиси. Ака-ука бизнесни Вологдада бошлаган, аммо 2010-йилларнинг ўрталаридан бери Playrix штаб-квартираси Ирландияда жойлашган. Украинадаги уруш бошланганидан кейин компания Россиядаги фаолиятини тўхтатди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид