Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жокович матчларда ғалаба қозониш бўйича Уимблдон рекордини ўрнатди
Жокович Катта дубулға турнирларида яккалик баҳсларида 408та матчда ғалабага эришган – бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. У Австралия Очиқ чемпионатида ғалаба қозониш бўйича етакчи (104), Франция (103) ва АҚШ (95) Очиқ чемпионатларида иккинчи ўринда бормоқда.
Сербиялик теннисчи Новак Жокович ғалаба қозонган матчлар сони бўйича Уимблдон рекордини ўрнатди.
Жокович тўртинчи даврада россиялик Роман Сафиуллинни енгиб 106-ғалабасини қўлга киритди. У бугунга қадар 2019 йилда фаолиятини якунлаган швейцариялик Рожер Федерер билан биринчи ўринни бўлишиб турганди.
Жокович Катта дубулға турнирларида яккалик баҳсларида 408та матчда ғалабага эришган – бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. У Австралия Очиқ чемпионатида ғалаба қозониш бўйича етакчи (104), Франция (103) ва АҚШ (95) Очиқ чемпионатларида иккинчи ўринда бормоқда.
Уимблдон турнирларида яккалик баҳсларида унвонлар сони бўйича саккиз марта якуний ғалабага эришган Федерер етакчилик қилмоқда. Жокович ва америкалик Пит Сампрас ҳамда британиялик Уилям Реншоу ҳисобида еттитадан ғалаба бор.
39 ёшли Жокович ATP рейтингида 8-ўринда қайд этилган. У 2024 йилги Олимпиада ўйинлари ғолиби (2024), 2008 йилги Олимпиаданинг бронза медали совриндори ва Дэвис Кубоги соҳиби (2010) бўлган. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси сифатида энг кўп ҳафта (428) ўтказиш бўйича мутлақ рекорд Новак Жоковичга тегишли.
Мавзуга оид
12:28 / 05.08.2024
Олимпиаданинг 9-куни. Жоковичнинг кўз ёшлари ва юз метрга югуришда фотофиниш
20:50 / 04.08.2024
Париж-2024. Жокович – илк марта Олимпиада чемпиони
08:38 / 11.09.2023
Жокович «Катта дубулға» мусобақаларида мутлақ рекордни такрорлади
07:58 / 21.08.2023